Мавзу. Менежментни назарий ва амалий ривожланиш шароитлари Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари Бошқарув ва менежмент


Менежментнинг илмий ёндашувл ари ва тамойиллари



Скачать 80.16 Kb.
страница6/9
Дата08.11.2018
Размер80.16 Kb.
Название файла1.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9
4. Менежментнинг илмий ёндашувл ари ва тамойиллари

Менежментнинг самарадорлиги кўпроқ даражада илмий ёндашувлар ва тамойиллардан фойдаланиш билан белгаланади. Ҳозирги вақтда амалиётда менежментга нисбатан фақат баъзи бир илмий ёндашувлар ва тамойиллар қўлланилади., бу уни тушунишни “торлиги” билан изоҳланади. Ҳар бир объектни бошқаришнинг назарияси ва амалиёти таҳлили Р.А.Фатхутдинов бўйича менежментга нисбатан ўз илмий ёндошувларини қўллаш зарурлигини белгилашга имкон беради.

Менежментнинг илмий ёндашувлар:


  • Маъмурий

  • Қайта ишлаб чиқарувчи

  • Динамик

  • Интегратсияли

  • Миқдорий

  • Мажмуавий

  • Марк етингли

  • Меъёрий

  • Аҳлоқий

  • Жараёнли

  • Тизимли

  • Вазиятли

  • Вазифавий

Маъмурий ёндошувда меъёрий ҳужжатлардаги менежмент тизимининг вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, элементлари тартибга солинади

Қайта ишлаб чиқарувчи ёндошув бозор эҳтиёжларини камроқ харажатлар билан қаноатлантириш учун товар ишлаб чиқаришни доимо қайтадан бошлашга мўлжалланган

Динамик ёндошувда бошқарув объекти диалектик ривожланишда, сабаб-натижа алоқаларида ва бирг аликдаги т обеликда кўриб чиқилади

Интегратсияли ёндошувда алоҳида тизимч алар ва бошқарув тизимининг элем ентлари ўртасида ўз аро алоқа ўрн атилади Миқдорий ёндошувнинг моҳияти математик , статистик ва мухандислик ҳисоблашлар ёрдамида миқдорий баҳолашдан фойдаланишдан иборатдир

Мажмуавий ёндошувда менежментнинг тех ник , иқтисодий ижтимоий ва бошқа жиҳатлари ҳисобга олинади

Маркетинг ёндошуви бошқарувчи тизимчаларни истеъмолчига қаратишни кўзда тутади

Меъёрий ёндошувда бошқарувдаги меъёрлар ва норм ативлар белгиланади

Аҳлоқий ёндошув ходимга шахсий имкониятларини ҳис қилишга ёрдам беришдан иборатдир.

Жараёнли ёндошувда бошқарув ўз аро боғлиқ вазифаларнинг мажмуаси сифатида кўриб чиқилади

Тизимли ёндошувда ҳар қандай тизимга ўзаро боғлиқ элементларнинг мажмуаси сифатида қаралади

Вазиятли ёндошув бошқарувнинг ҳар хил усуллар қўлланиши аниқ вазият билан белгиланиши назарда тутилади

Вазифавий ёндошувнинг моҳияти эҳтиёжни қаноатлаштириш учун бажариш керак бўлган вазифаларнинг мажмуаси сифатида кўриб чиқилишида иборат бўлади

Ушбу ёндошувларни бошқарувнинг асосий тамойилларига киритиш мумкин. Бошқарув жараёнларини аниқ объектларини бошқариш жараёнида бошқарув субъектлари (идоралари) амал қилишлари керак бўлган жамиятнинг объектив қонунлари ва қонуниятларидан келиб чиқувчи асосий қоидалар сифатид а белгилаш мумкин.

Биринчи марта “бошқарув тамойиллари” атамасини Ф.Тейлор киритган,

у 1911 йилда “Илмий менежмент тамойиллари” номи остида асарини нашр қилган. Ишларни бажариш асослари ва меҳнат оператсияларини ўрганиш асосида ишчиларнинг шахсий меҳнатларини бошқаришнинг тўртта

тамойилларини шакллантирган:


  • ишнинг ҳар бир элементини бажарилишига илмий ёндошув;

  • ишчиларни танлаш, ўқитиш ва машқ қилдиришга илмий ёндошув;

  • ишчилар билан кооператсиялашиш;

  • натижалар учун жавобгарликни менежерлар ва ишчилар ўртасида тақсимлаш.

Менежмент соҳасидаги бошқа машҳур мутахассис А.Фай ол 1916 йилда “Умумий ва саноат бошқаруви” китобида ташкилотлардаги бошқарувчилар ишини шакллантирилган ҳолд а таърифлашни таклиф қилган ва бошқарувнинг 14 тамойилларини шакллантирган, бошқарув вазифаларини

ҳал қилиш ва менежмент вазифаларини бажаришда уларга амал қилиш таклиф етилади (2.2.-жадвал).

2.2 - жадвал

Менежмент тамойилл ари (А.Ф айол бўйича)

Тамойил Тамойилнинг мазмуни

Меҳнат тақсимоти

Ваколатлар ва жавобгарлик

Интизом


Якка ҳукмронлик

Ҳаракатлар бирлиги

Шахсий манфаатларни бўйсиндирилиши

Ходимларни мукофатлаш

Марказлаштириш

Қояли занжир

Тартиб

Адолат


Ходимларнинг барқарорлиги

Ташаббус


Корпоратив руҳ

Сотсиолог М.Вебер маъмурий ташкилотлар томонидан бошқарувнинг

прус тажрибасини умумлаштириш асосида универсал қоидалар деб аталувчиларни ишлаб чиққан. Унинг фикрига кўра, бошқарувнинг ҳар қандай идоралари уларга амал қилишлари керак. Бошқарув тамойилларини

ўрганиш кейинчалик бир қатор мамлакатимиз ва хориж олимлари томонидан давом эттирилган.

Бошқарув тамойиллари бошқарувнинг эришишга ҳаракат қилиши зарур бўлган назарий идеалини акс эттирадилар. Бу тамойилларни амалг а

оширилиши бошқарувнинг барча босқичларидаги самарадорлиги ва илмийлигининг мезони бўлади.

Бошқарув тамойиллари чекловчи шартлар сифатид а бўладилар. Бундан ташқари, бошқарув сифатини, яъни бошқарув жараёни натижаларини баҳолашда уларга амал қилиш зарур. Бу маънода бошқарув

идоралари ишининг сифати, натижавийлиги баҳолашнинг мезонларига айланадилар.

Менемент тизимини шаклланиши, фаолият юритиши ва ривожланиши

учун кўрсатиб ўтилган асосий тамойиллардан ташқари яна қўшимча тамойилларга риоя қилиш зарур, улар бошқарув тизимининг барча тизимчалари учун умумий бўладилар:



  • бошқарувни амалга оширишда ихтисослашиш ва универсаллашишни мувофиқ бириктириш (бошқарув ишларини бажаришда ихтисослашиш ва

  • универсалашиш ўртасидаги мувофиқ нисбат таъминланиши керак);

  • ташқи муҳитга нисбатан барқарорлик (ташкилот макро- ёки микро-муҳитининг айрим элементларини ўзгаришида бошқарув тизими фаолият

  • юритишни давом эттириши ва қўйилган мақсадларни бажариши керак);

  • бошқарувнинг тежамкорлиги (бошқарувни амалга ошириш ва мақсадларга эришиш учун усуллар ва воситаларни танлашда меҳнат, моддий , вақт, молиявий ва бошқа харажатларни чегаралаш зарур);

  • бошқарувнинг самарадорлиги;

  • бошқарувнинг инсонпарварлиги;

  • таъсир кўрсатиш усуллари ва воситаларининг бошқарув объектига хос бўлган қонуниятларга мослиги (бошқарувда бошқарув объектининг ҳолати ва ривожланиши қонунларини ҳисобга олиш зарур);

  • ваколатларнинг қўйилган вазифаларга мослиги (раҳбарият бошқарув идоралари ва ходимларига ўзларининг олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ваколатларни бериши керак);

  • истисно қилиш (фақат стандартлар ва қоидалардан каттароқ четга чиқишларда назорат тизими ишга тушиши керак);

  • бошқарувда марказлаштириш ва марказлаштирмасликни бириктириш (бошқарувнинг ҳар бир аниқ тизимида тегишли вазифалари бажаришни марказлаштириш (марказлаштирмаслик) нинг мувофиқ даражаси бўлиши керак.

Бошқарувнинг келтирилган асосий ва қўшимча тамойиллари ҳар қандай тизимча учун хосдир. Шунинг билан бирга бошқарув тизимининг

ҳар бир тизимчаси яна ўзига хос тизимчалар асосида шаклланишлари ва

фаолият юритишлари керак. Масалан, қуйидагилар ходимларни бошқаришнинг ўзига хос тамойиллари бўладилар: меҳнат тақсимоти, якка хукмронлик, шахсий манфаатларни умумийга бўйсуниши ва бошқалар. Ғарбда вужудга келган бошқарувга қарашларнинг замонавий тизими бошқарувнинг қуйидаги тизимларига суянади:


  • ишловчиларга нисбатан хайриҳоҳлик;

  • муваффақиятли менежментнинг шарти сифатидаги жавобгарлик;

  • фирмани горизонтал ва вертикал бўйича кесиб ўтувчи коммуникатсиялар ;

  • фирмадаги ишловчиларнинг қобилиятларини ривожланишига кўмаклашувчи муҳит;

  • ҳар бир ишловчининг фирма натижаларидаги улушли иштироки;

  • атроф-муҳитдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш;

  • одамлар билан ишлашда ишдан қаноатланганликни таъминловчи усуллардан фойдаланиш;

  • ишни мувофиқлаштиришнинг шарти сифатид а менежерларнинг ишдаги барча босқичлардаги иштироки;

  • менежер ишда тўқнаш келадиган кишиларни эшитишни билиш;

  • бизнеснинг этикаси;

  • ходимларни бошқаришга жалб қилиш;

  • халоллик ва одамларга ишонч;

  • менежментнинг фундаментал асослари: сифат, харажатлар, сервис, янгиликлар, ресурсларни назорат қилиш, ходимларга суяниш;

  • шахсий ишнинг сифати ва уни доимий равишда такомиллаштириш.

Бошқарув назарияси бўйича асарларда бошқарувнинг 30 дан ортиқ тамойиллари келтирилади. Бунинг устига, ижтимоий ривожланишни боришида хўжалик юритишнинг маъмурий буйруқбозлик тизимини фаолият юритиши учун хос бўлган бошқарувнинг баъзи бир тамойиллари

ўзларининг долзарбликларини йўқотганлар, масалан ўзгаришларнинг кейинги ўн йилликларда мавжуд бўлган демократик марказлашиш тамойили. Шунинг билан бир вақтда бошқарувнинг замонавий шароитларига адекват бўлган янги тамойиллари ишлаб чиқилмоқда, масалан ташқи муҳит омиллари таъсирига барқарорлик тамойили.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9


База данных защищена авторским правом ©coolnew.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Общая характеристика
Лабораторная работа
Методические указания
Теоретические аспекты
Дипломная работа
Федеральное государственное
Пояснительная записка
Рабочая программа
Методические рекомендации
История развития
Практическая работа
Общие сведения
Теоретическая часть
государственное бюджетное
Основная часть
Краткая характеристика
Физическая культура
квалификационная работа
Выпускная квалификационная
Современное состояние
Практическое задание
Направление подготовки
история возникновения
Самостоятельная работа
теоретические основы
Методическая разработка
Финансовое планирование
государственное образовательное
Название дисциплины
Конституционное право
Теория государства
бюджетное учреждение
образовательное бюджетное
Правовое регулирование
Общая часть
История возникновения
Гражданское право
Российская академия
Учебное пособие
Фамилия студента
прохождении учебной
прохождении производственной
Финансовое право
Организация работы
основная часть
Организационная структура
Антикризисное управление
Экономическое содержание