Мавзу. Менежментни назарий ва амалий ривожланиш шароитлари Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари Бошқарув ва менежмент


Бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими



Скачать 80.16 Kb.
страница5/9
Дата08.11.2018
Размер80.16 Kb.
Название файла1.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9
3. Бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими

Умумий кўринишда бошқарув иккита объектнинг мақсадига қаратилган ўзаро ҳамкорлигидан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субъекти ўрнида, бошқаси эса бошқарув объекти ўрнида бўлади.

Бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир:

бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш импулслари (бошқарув буйруқлари)ни жўнатади, улар бошқарув объекти қандай фаолият юритиши ҳақидаги ахборотга эга бўлдилар;

бошқарув объекти ушбу импулслар (буйруқлар)ни олади ва уларга

мувофиқ ҳаракат қилади( 2.1. расм.)

Бошқарув субъекти

(бошқарувчи тизимча)



Бошқарув субъекти

(бошқарилувчи тизимча)

тўғридан тўғри таъсир тескари алоқа



2.1-расм. Бошқарув тизимининг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари
Бошқарув субъекти сифатида фирмалар бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ёки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. Бошқарув объекти сифатид а ходим, меҳнат жамоаси, товарлар, ресурслар, ҳужжатлар ва ҳ.қ. бўлади. Масалан, уста участканинг ишини ташкил қилади. Бунда у паст даражадаги менежер ёки бошқарув субъекти, ишчилар эса - бошқарув объектлари бўлади. Ташкилотнинг тижорат директори бўлинмаларнинг ишини ташкил қилади. Бунда у менежер ёки бошқарув субъекти, кўрсатилган бўлинмалар-бошқарув объектлари бўладилар.

Бошқарувнинг бошқа таърифлари ҳам мавжуд. Масалан, кўзга кўринган тадқиқотчи П.Друкер (А ҚШ) ҳисоблайдики, бошқарув бу ташкил қилинмаган тўдани самарали мақсадга йўналтирирувчи ва ишлаб

чиқариш гуруҳига айлантирувчи фаолиятнинг асосий туридир. Америкали

олим К.Киллен бошқарувни “ишни бошқаларнинг қўли билан бажариш”

сифатид а белгилайди.

Таъқидлаш керакки, бошқарувни кўпинча субъектнинг объектга таъсири сифатид а белгилайдилар, яъни бошқарув субъектининг фаолиятига

тенглаштирадилар. Бунда бошқарувга субъектнинг объектга бир томонлама таъсири сифатид а каралади, бу бошқарувнинг моҳияти ҳақидаги нотўғри хулосаларга олиб келади. Диалектик ўзаро алоқа, объект ва субъектниг бирлигини уларнинг субардинатсион жойлашуви билан алмаштириш натижасида бошқарувнинг ҳаракатланувчи бошланиши - субъект ва объект ўртасидаги зиддият назардан ташқарида қолади.

Шунинг учун бошқарув объектининг бошқарув буйруқларини бажаришга имконияти ва тайёрлиги канчалик тўлик ҳисобга олинмасин, агар улар фақат самаралироқ бошқарув таъсирларини қидириш учун асос

сифатид а кўриб чиқилса, бошқарув имкониятларини баҳолаш бошқарувни

амалга оширишнинг ҳақиқий имкониятларига адекват бўлмайди.

Демак, бошқарувни фақат бошқарув субъекти ҳолатид а кўриб чиқишмумкин эмас. Субъектнинг бошқарув объекти билан ўзаро ҳамкорлиги учун улар ўртасида мажму авий характерга эга муносабатлар мавжуд бўлиши зарур. Бунда бошқарувнинг айрим даражаларидаги муносабатларнинг у ёки бу турлари устунлик қиладилар. Иқтисодий муносабатларга асосланган бошқарув муносабатлари кенг тарқалгандирлар. Муносабатларнинг қуйидаги икки тури бошқарув учун принсипиал бўлади:

ассотсиатсияланган мулк эгаларининг биргаликдаги фаолияти жараёнида меҳнатни тақсимланиши ва кооператсиялашувида вужудга келувчи муносабатлар ва мулк эгалари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчилар ўртасида вужудга келган ёллаш муносабатлари (тўлов

муносабатлари).

Агар бир томондан бошқарув субъектида бошқаришга эҳтиёж ва

имконият, бошқа томондан эса - бошқарув объекти бошқарувбуйруқларини бажаришга эҳтиёжи ва имконияти бўлса, бошқарув ҳақиқий бўлади.

Субъектни бошқарувчи фаолияти бунда у қандай мақсадларни кўзлашига кўра маълум йўналишни олади. А гар бошқарув мақсадлари субъектнинг бошқарув фаолияти жараёнида кўзланган мақсадига мос келса, у самарали бошқаришга қаратилган бўлади.

Бошқарув субъектининг бошқарувни амалга ошириш имконияти, биринчидан ташкилий -техник жиҳатлар билан ходимларда алоқа ва ахборотларни узатишнинг керакли каналлари, бошқарувнинг талаб қилишидаги техникаси ва ҳ.к. мавжудлиги билан, иккинчидан, бошқарув

субъектида бошқарув объектига таъсир кўрсатишнинг, унинг ёрдамида буйруқларни бажаришга ундовчи дастакларнинг мавжудлиги билан, яъни

бошқарув обектининг бошқарув буйруқларини бажаришга имконияти ва

тайёрлиги билан асосланади.

Масалан, агар бошқарув обекти ишлаб чиқариш воситаларининг мулк эгаси бўлмаса, унда унинг бошқарув буйруқларини бажаришга тайёрлиги унинг эҳтиёжи бунинг натижасида қанчалик қаноатланишига боғлиқ бўлади, буйруқни бажариш имконияти эса унинг ишлаб чиқариш имкониятлари билан боғланган. Бу ҳолд а бошқарув обекти ва субъекти ўртасидаги зиддиятни ҳал қилиш учун рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш зарурдир. А гар бошқарув объекти мулк егаси бўлса, унда бошқариш имконияти бошқарув объектининг ҳам мулк эгаси, ҳам ижрочи сифатидаги бир вақтдаги манфаатларини бириктириш механизми билан берилади, бунда мулк эгасининг манфаатлари устунлик қилади.

Бошқарувни фақат ташкилотнинг таркибий қисми бўлган ҳақиқий

ҳаракат қилувчи тизим мавжуд бўлгандагини амалга ошириш мумкин, у

тизимли бошқарув деб аталади. Еслаш керакки, тизим бу бир бирлари билан муносабатд а ва алоқада бўлган, маълум бирликни ташкил қиладиган элементларнинг йиғиндисидир.

Асосий тизимли тамойиллар қуйидагилардир:

1) тизим хусусиятларининг уни ташкил қилувчи элементлар хусусиятлари суммасига нисбатан яхлитлиги;

2) таркибийлик (бўлинишлик);

3) тузилиш ва муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги;

4) иерархиялик;

5) ҳар бир тизим таърифининг кўплиги.

Бошқарув тизимига қайта туриб шуни таъкидлаш керакки, у ўзининг

ўзаро боғланган ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкил қилувчи елементлари маълум мажмуасидан иборат бўлади ва тизимнинг манфаатлари йўлида бошқарув фаолиятини амалга оширишга қаратилгандир. Бунда емерджментлар деб аталувчи янги яхлит хусусиятлар вужудга келади. Замонавий ташкилотни бошқариш тизими қуйидаги талабларга жавоб



бериши керак:

  • юқори эгилувчанликка эга бўлиш;

  • ишлаб чиқаришнинг меҳнатни назорат қилиш, ташкил этиш ва тақсимлашнинг тегишли шаклларини талаб қилувчи технологиясига ўхшаш бўлиш;

  • корхонанинг ташқи ва ички муҳити, бозор ҳолатининг омиллари ўзгаришларига оператив жавоб қайтариш;

  • ташкилотни бошқаришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

  • ташкилотнинг ривожланишига кўмаклашиш;

  • фан ва илғор амалиёт ютуқларини тадбиқ этилишини таъминлаш;

  • ўзини ўзи тартибга солиш хусусиятига эга бўлиш.

Алоқа бошқарувнинг ҳар қандай тизимининг муқаррар элементи бўлади. Алоқалар тўғридан тўғри, тескари, вертикал, горизонтал ва диагоналли ва ҳ.к бўлиши мумкин.

Тўғридан тўғри алоқа - бу бошқарув субъектининг объектга бошқарув буйруқлари, қарорлар, тавсиялар ва х.қ кўринишидаги таъсиридир.

Тескари алоқа - бу бошқарув объектидан бошқарув субъектига чиқувчи ахборотдир.

Келтирилган тўғридан тўғри ва тескари алоқалар вертикалга кирадилар.

Улардан ташқари расмий ва норасмий муносабатларни амалга ошишига имкон берувчи, билимлар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашувчи, бошқарув тизимининг ўзининг олдига қўйган мақсадларига эришиш бўйича битта даражадаги субъектларнинг ҳаракатлари муфовиқлашувини таъминловчи горинзонтал алоқалар ҳам мавжуд.

Диоганал алоқа, масалан, битта бўлимнинг мутахассиси ва бошқа бўлимнинг бошлиғи ўртасида мавжуд бўлади.

Бошқарув тизимини иккита тизимчалар - бошқарувчи (бошқарув

субъекти) ва бошқарилувчи (бошқарув объекти), ҳамда улар ўртасидаги тўғридан тўғри ва тескари алоқани ташкил қилувчиларни елементар кўринишида тасаввур қилиш мумкин.

О.С.Виханский ва А.И .Наумов бошқарув тизимида учта тизимчани

белгилайдилар.

Биринчи тизим бошқарув тизими сифатид а аввалроқ қабул қилинган. Бу ўзларининг олдиларига қўйилган вазифаларни бажарувчи бошқарув идоралари, бўлинмалар ва ижрочилар мажмуаси, улар ёрдамида бошқарув амалга ошириладиган усуллар йиғиндисидир. Ушбу тизимчани ташкилот, технология ва бошқарув усулларининг бирлиги деб белгилаш мумкин. У таркибий -вазифавий деб аталади ва бошқарув тизимининг “негизи” сифатид а бўлади.

Иккинчи тизимча - ахборотли - аҳлоқий . Қуйидагилар унинг асосий

блоклари бўладилар:

- бошқарув ғояси ва бошқарув тизимини қийматга йўналтириш;

- бошқарув жараёни иштирокчиларининг манфаатлари ва ахлоқий меъёрлари;

- бошқарув тизимидаги ахборотлар ва коммуникациялар .

Ушбу блоклар йиғиндиси асосан бутун кўриб чиқилаётган тизимчани қамраб олади, аммо бошқарувнинг алоҳида тизимларида қўшимча блоклар, масалан: миллий манфаатлар, миллий бошқарув стеоротиплари ва х.қ бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда объектив содир бўлаётган ахборотларни жадал ва кенг тарқалиш муносабатлари билан ушбу тизимчанинг роли кескин ўсади.

Бошқарув тизимининг ўзини ўзи ривожлантириш тизимчаси учинчи

тизимча бўлади. Уни пайдо бўлиши бошқарув тизимида ўзини ўзи такомиллаштиришга интилиш, илғор ғояларини қидириб топиш ва ишлаб

чиқиш, уларни амалиётга тадбиқ этиш каби сифатларни вужудга келиши

билан асосланади. Бу тизимча нафақат кўрсатиб ўтилган сифатларни акс

еттиради, балки, уларни қайта ишлаб чиқилиши, тарқатилиши ва амалг а

тадбиқ этилишига ёрдам беради.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9


База данных защищена авторским правом ©coolnew.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Общая характеристика
Лабораторная работа
Методические указания
Теоретические аспекты
Дипломная работа
Федеральное государственное
Пояснительная записка
Рабочая программа
Методические рекомендации
История развития
Практическая работа
Общие сведения
Теоретическая часть
государственное бюджетное
Основная часть
Краткая характеристика
Физическая культура
квалификационная работа
Выпускная квалификационная
Современное состояние
Практическое задание
Направление подготовки
история возникновения
Самостоятельная работа
теоретические основы
Методическая разработка
Финансовое планирование
государственное образовательное
Название дисциплины
Конституционное право
Теория государства
бюджетное учреждение
образовательное бюджетное
Правовое регулирование
Общая часть
История возникновения
Гражданское право
Российская академия
Учебное пособие
Фамилия студента
прохождении учебной
прохождении производственной
Финансовое право
Организация работы
основная часть
Организационная структура
Антикризисное управление
Экономическое содержание