Мавзу. Менежментни назарий ва амалий ривожланиш шароитлари Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари Бошқарув ва менежмент



Скачать 80.16 Kb.
страница2/9
Дата08.11.2018
Размер80.16 Kb.
Название файла1.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9
2. Бошқарув ва менежмент

Менежмент (инг. манагемент-бошқармоқ, идора қилмоқ, ташкил

қилмоқ) - бу:

- ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича, маълум мақсадларни кўзловчи амалий фаолият;

- бошқарув, назарияси, фани бошқарув тамойиллари, усуллари, воситалари ва шаклларининг мажму аси;

- мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиётида корхона, аксиядорлик жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир.

Менежмент” тушунчаси бизнинг турмушимизга мустаҳкам кириб борган ва ўзбекча ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. Аммо шуни ҳисобга олиш зарурки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва устиворликларнинг янги тизимлари амалд а бўладилар.

Шунинг муносабати билан “менежмент” атамасининг маъноси устида

батафсилроқ тўхташ даркор. Баъзи бир муаллифлар ўзбекча “бошқарув” сўзи ва инглизча “менежмент”ни синонимлар деб ҳисоблайдилар.

Ҳақиқатда эса уларнинг мазмуни бир мунча фарқланади. “Менежмент” атамасини қўллаб туриб биз халқаро амалиётда ўрнашиб қолган тенденсияга риоя қиламиз, унга кўра унинг остида ҳодисалар ва жараёнларнинг бутунлай маълум доираси кўзда тутилади. А слида эса “бошқарув” атамаси “менежмент” атамасининг қаноатлантирувчи ўринбосари бўлмайди, чунки кейинги ҳолда гап замонавий ташкилот воситасида ва доирасида ижтимоий -иқтисодий жараёнларни бошқариш ҳақида кетади. Бунда ишлаб чиқариш ёки тижоратни саноатлаштирилган ташкил қилиш асосида амалга оширилган хўжалик юритишнинг бозор тури менежментнинг адекват иқтисодий асоси бўлади.

Шундай қилиб, “менежмент” атамаси замонавий ташкилотни бошқаришга нисбатан қўлланилади, шу вақтда эса бошқа мақсадлар учун бошқа атамалар, масалан: говернмент адмиристратион - давлат бошқаруви ва рублик адмиристратион - ижтимоий бошқарувдан фойдаланилади. Бизнинг шароитларда бунинг учун “ташкил қилиш”, “тартибга солиш”, “бошқариш” ва “маъмурий бошқариш” атамаларини қўллаш керак. Шунга қарамасдан давлат, жамоа ва бошқа ташкилотлар ҳам агар ўз мақсадларига камроқ харажатлар, фаолият юритиш ва давлат томонидан тартибга солишнинг юқори самарадорлигида эришишни истасалар, менежментнинг баъзи бир тамойиллари ва усулларидан фойдаланишлари зарур.

Юқорида баён қилинганлари ҳисобга олиш билан ушбу ишда “бошқарув” атамаси шартлиликнинг маълум даражаси билан “менежмент”

маъносида ҳам қўлланилади.

Менежмент тушунчасини белгилаш учун унга кирувчи баъзи бир ҳолатларни, ҳаммадан аввал мақсадли мазмунни аниқлаб олиш даркор. Масалан, бошқарув тизимини барқарор, ишончли, истиқболли ва самарали фаолият юритишнинг таъминловчи бошқарув назарияси, илмий ёндашувлар, жараёнлар, тамойиллар ва усулларни ишлаб чиқиш менежментнинг фан сифатидаги мақсади бўлади. Шунинг билан бир вақтда, менежментнинг самарали бошқарув амалиёти сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнини ратсионал ташкил қилиш ва ташкилотнинг техниктехнологик базасини ривожлантириш йўли билан эришишдан иборатдир.

Менежментнинг мақсадлари ва вазифалари ишлаб чиқариш ва тижорат қўламларини ўсиши ва ривожланганлиги сари узлуксиз равишда

мураккаблашади. Бажарилаган вазифалар ва мўлжалланган мақсадларга эришилганлиги бозорда баҳоланади.

Бошқарув назариясининг ривожланиши ва иктисодий –математик усулларни ишлаб чиқилиши вазифаларнинг кўпгина сифат ечимларини вазифаларнинг аниқ миқдорий баҳолари ёки қарорлари билан тўлдириш ёки алмаштиришга имкон берган, ҳисоблаш техникаси ва коммуникатсия

воситаларининг ривожланиши эса бошқарувнинг самарадорлиги ошишига

кўмаклашган. Ҳисоблашларнинг кўп меҳнат талаб қилиши туфайли вақтнинг ҳақиқий ёки йўл қуйиладиган кўламларда ҳал қилиниши мумкин бўлмаган кўпгина масалалар кундалик ҳақиқат бўлиб қолган.

Замонавий менежментда вазифаларни ҳал қилишнинг ҳар хил усуллари мавжуд:

бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг ҳақиқий усуллари,

бошқарув жараёнларини моделлаштириш,

қарорлар қабул қилишни ахборотли ва техник таъминланиши ва бошқалар.

Ўзбекистонда назарий ва амалий статистика, масалалар ечиш, мухандислик ҳисоблашларнинг иқтисодий - математик моделлари ва ҳ.к, етарлича яхши ишлаб чиқилган.

Ахборотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, қарорлар

қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш камроқ ривожланган. Аммо

бошқарувнинг самарадорлиги нафақат вазифаларни ҳал қилиш усулларига,

балки кўпроқ даражада хўжалик юритиш механизми ва давлат томонидан

тартибга солиш тизимига боғлиқдир. Шунинг учун хорижда фойдаланиладиган бошқарувнинг кўпгина (стратегик ва оператив ) моделларини Ўзбекистонда ҳамма вақт ҳам самарали қўллаш мумкин емас, бу нарса бозор муносабатларини пишиб етилишининг ҳар хил даражаси билан изоҳланади.

Менежмент усулларига ташкилотларни бошқаришнинг макроиқтисодий

нуқтаи назаридан қаралса, шуни сезиш мумкинки, бошқарувнинг илғор

усуллари амалд а бўлган ва ўзгариб бораётган хўжалик механизми доирасида фаолроқ тадбиқ этилади. А ммо агар менежмент масалаларини ҳал қилишга қаралса, ўзбек ташкилотларининг хорижий фирмалардан катта

фарқларини ҳисобга олиш зарур. Ҳозирча бизнинг ташкилотларимизда бошқарув аппарати асосан ички вазифаларни, яъни техник-иқтисодий ва

оператив -календар режалаштириш, моддий - техник таъминот ва ҳ.к.

вазифаларни ҳал қилади. Х ўжалик фаолиятининг таҳлили ва фуксионал - қиймат таҳлил ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида ўтказилади, аммо бунда истеъмолчилар ҳали етарлича даражада ҳисобга олинмайди.

Шундай қилиб, менежмент бутун ташкилотга сингиб кетгандай бўлади ва амалда у фаолиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Аммо менежмент ва ташкил қилишнинг ўзаро ҳамкорликнинг бутун турли-туманлигида фаолиятнинг менежмент мазмунини ташкил қилувчи чегараларини етарлича аниқ белгилаш, ҳамда унинг асосий турларини

ажратиш мумкин.

Масалан, ишлаб чиқариш менежменти-бу ишлаб чиқарилаётган товарнинг аниқ бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. У ўз ичига ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаларни қуриш, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкилий -ҳуқуқий шаклларини танлаш, ҳаёт тажрибасининг олдинги босқичларига мувофиқ товарларни сотиш ва фирма хизматини кўрсатиш масалаларини олади.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9


База данных защищена авторским правом ©coolnew.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Общая характеристика
Лабораторная работа
Методические указания
Теоретические аспекты
Дипломная работа
Федеральное государственное
Пояснительная записка
Рабочая программа
Методические рекомендации
История развития
Практическая работа
Общие сведения
Теоретическая часть
государственное бюджетное
Основная часть
Краткая характеристика
Физическая культура
квалификационная работа
Выпускная квалификационная
Современное состояние
Практическое задание
Направление подготовки
история возникновения
Самостоятельная работа
теоретические основы
Методическая разработка
Финансовое планирование
государственное образовательное
Название дисциплины
Конституционное право
Теория государства
бюджетное учреждение
образовательное бюджетное
Правовое регулирование
Общая часть
История возникновения
Гражданское право
Российская академия
Учебное пособие
Фамилия студента
прохождении учебной
прохождении производственной
Финансовое право
Организация работы
основная часть
Организационная структура
Антикризисное управление
Экономическое содержание