Мавзу. Менежментни назарий ва амалий ривожланиш шароитлари Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари Бошқарув ва менежмент



Скачать 80.16 Kb.
страница1/9
Дата08.11.2018
Размер80.16 Kb.
Название файла1.docx
  1   2   3   4   5   6   7   8   9

Мавзу . Менежментни назарий ва амалий ривожланиш шароитлари


1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари

2. Бошқарув ва менежмент

3. Бошқарув (менежмент)нинг моҳияти ва тизими

4. Менежментнинг илмий ёндашувл ари ва тамойиллари
1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари

Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни

тақсимланиши ва кооператсияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил

турига ажралган. Бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар.

Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолд а ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаштирмаслик ҳақида масалани қўйганлар.

Эрамизга қадар 20 асрда Мисрга қўшни Вавилонда подшоҳ Хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор

шахслар томонидан жавобгарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган, иш ҳақи даражасини қонунан белгилаган. Эрамизга қадар учинчи минг йилликлар билан саналанган сопол жадвалчаларга тижорат битимлари ҳақидаги маълумотлар ва қадимги Шумерия қонунлари ёзилган, бу ҳам у ерда бошқарув амалиёти мавжудлигидан дарак беради.

Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг эрамиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойили

шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат

қилишга ундашнини, яъни мотиватсияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги

ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув ахборотларини ишлаб

чиқиш ва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиққан. Бироз кейинроқ Гретсияда меҳнат оператсияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш тамойилини шакллантирган.

Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқайнайн биринчи марта

жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатид а штабни ташкил қилган. Қадимги ташкилотлар маълум тузилишга эга бўлган, унда бошқарувчининг даражалари ажратилган. Йирик сиёсий ташкилотлар ҳам

мавжуд бўлганлар, қироллар ва генераллар уларнинг раҳбарлари бўлганлар.

Яна бошқарувчилар, о мборларни сақловчилари, мол ҳайдовчилар,

ишни назорат қилувчилар, х удудларнинг губернаторлари ва хазиначилар

бўлганлар, улар ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлашга ёрдам

берганлар.

Йиллар ўтди, кўпгина ташкилотларни бошқариш аниқроқ ва мураккаброқ, ташкилотларнинг ўзлари эса - кучлироқ ва барқарорроқ бўла бошлаганлар. Рим империяси бунга мисол бўлиб хизмат қилади, у юз йиллар мавжуд бўлган. Бошқарувнинг аниқ тузилиши билан ажралиб турувчи, генераллар ва офитсерлардан ташкил топган дивизияларга бўлинган рим армияси легионлари ёмон ташкил қилинган Европа мамлакатлари, Ўрта Осиё давлатлари орқали ғалаба марши билан ўтганлар. Босиб олинган худудлар Римга бўйсунувчи губернаторлар бошқарувига берилган, Рим билан алоқа ўрнатиш учун йўллар қурилган.

Замонавий бошқарувнинг деярли барча шакллари характери ва тузилишини бугунгидан катта фарқ қилувчи қадимги ташкилотларда кўриш мумкин.

Қулдорлик даврида ҳам бошқарув элементлари мавжуд бўлган, аммо меҳнатг а мажбур қилишнинг асосий воситалари сифатид а тўғридан тўғри мажбур қилиш ва жазо билан қўрқитиш усуллари устунлик қилганлар. Кейинчалик , ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожланиши билан, бундай меҳнат ўзига узвий равишда хос бўлган самарасизлигини кўрсатган. Уни буржуа даврида вужудга келган ёлланма меҳнат тизими

алмаштирган. У меҳнатни бошқаришда моддий рағбатлар ва иқтисодий

воситаларни қўлловчи мажбур қилишнинг тубдан бошқа, воситали механизмидан фойдаланишга асосланган. 250 йил аввал Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларида вужудга келган савдо капитализми

бутунлай бошқа асосга - пул капиталиг а эга бўлган. Меҳнатг а мажбур

қилишнинг тўғридан тўғри ва қурол шакллари ўрнига капитализмда ўлчов қийматларини алмаштириш асосида ҳаракат қилувчи ва расмий шахсий мустақиллик ва алмаштирувчи томонларнинг тенглигини кўзловчи бозор меҳанизми шаклланган ва ундан ҳамма ерда фойдаланилган.

Бошқарув амалиёти қадимги вақтлардан ХХ асрга қадар ривожланаётган бўлса ҳам, эҳтимол, ҳеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Одамларни асосан ташкилотларни қандай бошқариш эмас, балки қандай қилиб кўп пул ишлаш, сиёсий ҳокимиятни эгаллаш шўбаиқтирган.

ХИХ асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Р.Оуен кўп вақтини

ташкилот мақсадларига бошқа одамлар ёрдамида эришиш муаммоларига бағишлаган. У ишчиларга дурустроқ уй -жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиққан ва кўпгина тўловлар йўли билан яхши ишни рағбатлантирган. Бу ислоҳотлар ҳақиқат ва раҳбар ролини инсоний идрок этишнинг моҳиятида ноёб ёриб ўтиш бўлган. Аммо, шунга қарамасдан, ўша даврнинг тадбиркорлари Р. Оуеннинг ислоҳотларида соғлом фикрни камроқ кўрганлар, улардан ҳеч бири унинг мисолиг а эргашмаган, чунки уларда бошқарувга шўбаиқиш бўлмаган.

Шунинг муносабати билан фақат ХИХ -ХХ асрлар ораларида менежмент инсоний билимлар, фаннинг мустақил соҳасига айланган. Америкали Жозеф Вартон 1881 йилда биринчи марта коллежларда ўқитиш учун менежмент курсини ишлаб чиққан. Америкалик мухандис Ф.Тейлор 1911 йилда ўзининг “Илмий менежмент тамойиллари” китобини нашр қилган, у умумий шўбаиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган. Бу асарлар жамланган тажрибани илмий умумлаштириш ва илмий бошқарув асосларини шакллантиришга ҳаракат қилинган биринчи ишлар бўлганлар. Улар оммавий ишлаб чиқариш ва оммавий сотиш, катта сиғимли бозорлар ва қудратли корпоратсиялар ва аксиядорлар жамиятлари шаклидаги йирик кўламли ташкилотларни мўлжаллаш каби ўзига хос аломатларни борган сари кенгроқ қамраб олаётган саноат ривожланишининг эҳтиёжига жавоб бўлганлар. Жуда йирик ташкилотлар ишлаб чиқариш ва меҳнатни ратсионал ташкил қилиш, барча бўлинмалар ва хизматлар, менежерлар ва ижрочиларни илмий асосланган тамойиллар, меъёрлар ва стандартларга мувофиқ аниқ ва ўзаро боғланган ҳолда ишлашларига кескин заруриятни хис қилганлар. Англиядаги саноат инқилоби бошқарувга шўбаиқишни дастлабки уйғотувчи асосий куч бўлган. Аммо бошқарув ташкилотнинг ривожланиши ва муваффақиятига катта ҳисса қўшиши ҳақидаги ғоя биринчи марта замонавий бошқарувнинг ватани бўлаган Америкада вужудга келган. ХХ асрнинг бошларида, жўшқин ривожланиш даврида, Қўшма Штатлар амалда инсон ўзини келиб чиқиши, миллати билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиб, ташаббускорлиги ва шахсий омилкорлигини намоён қилиши мумкин бўлган ягона мамлакат бўлган. Миллионлаб европаликлар Америкага кўчиб ўтганлар ва шунинг билан у ерда жуда катта ишчи кучи бозорини ташкил қилганлар. Қўшма Штатлар деярли ўзларини вужудга келганларидан бошлаб барча истовчилар учун таълим олиш ғоясини жиддий қўллаб қувватлаганлар, бу бизнес ва бошқарувда ҳар хил ролларни бажаришга ақлан қодир одамлар сонини ўсишига ёрдам берган.

Трансконтинентал темир йўллар Американи жаҳондаги энг йирик ягона бозорга айлантирган. Ўша пайтда амалд а бизнесда давлат томонидан

тартибга солиш мавжуд бўлмаган, шунинг учун муваффақиятга еришган тадбиркорлар монополист (якка ҳоким)ларга айланганлар. Натижада йирик соҳалар ва корхоналар ташкил қилинган, уларни бошқариш учун бир шаклга келтирган усуллар талаб қилинган. Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ:



  • Машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф қилишга қодир эмаслиги;

  • Бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши;

  • Бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва бозор иқтисодиётининг барқарорлиги;

  • Йирик корпоратсияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,. Худди корпоратсияда менежмент мулк эгаси-тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади;

  • Мулкни аксиядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида аксиядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади;

  • Тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари;

  • Ижодий , шўбаиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали бажариш усулларини яратиш истаги.



Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9


База данных защищена авторским правом ©coolnew.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Общая характеристика
Лабораторная работа
Методические указания
Теоретические аспекты
Дипломная работа
Федеральное государственное
Пояснительная записка
Рабочая программа
Методические рекомендации
История развития
Практическая работа
Общие сведения
Теоретическая часть
государственное бюджетное
Основная часть
Краткая характеристика
Физическая культура
квалификационная работа
Выпускная квалификационная
Современное состояние
Практическое задание
Направление подготовки
история возникновения
Самостоятельная работа
теоретические основы
Методическая разработка
Финансовое планирование
государственное образовательное
Название дисциплины
Конституционное право
Теория государства
бюджетное учреждение
образовательное бюджетное
Правовое регулирование
Общая часть
История возникновения
Гражданское право
Российская академия
Учебное пособие
Фамилия студента
прохождении учебной
прохождении производственной
Финансовое право
Организация работы
основная часть
Организационная структура
Антикризисное управление
Экономическое содержание