3-боб. Жаҳон мамлакатларининг таснифланиши ва ривожланиш кўрсаткичлари



Скачать 172.08 Kb.
страница1/40
Дата21.01.2018
Размер172.08 Kb.
Название файлажахон иктсодиёти.docx
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40

3-боб. ЖАҲОН МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

3.1. Жаҳон иқтисодиётида давлатларнинг таснифланиши ва асосий турлари

3.2. Жаҳон хўжалигида мамлакатларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси 

3.3. Жаҳон хўжалигида мамлакатларнинг рақобатбардошлигини аниқлаш


3.1. Жаҳон иқтисодиётида давлатларнинг таснифланиши ва асосий турлари

Жаҳон хўжалигида миллий иқтисодиётнинг ҳеч бири айрим ҳолда, бошқа бир миллий иқтисодиётлар билан ўзаро муносабатларга киришмай туриб тўлақонли равишда ривожлана олмайди. Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётнинг тўла автономлиги тўғрисида гапирганда, яъни ёпиқ иқтисодиётли мамлакатларга (Шимолий Корея ва Кубага) мисол келтириш жуда мушкулдир. Масалан, 1990 йилларнинг охирларида Шимолий Кореяда очарчилик юз берган бир пайтда ушбу мамлакатга Жанубий Корея ва ХХР томонидан беғараз гуманитар ёрдам кўрсатилган эди. Кубанинг жаҳон мамлакатлари билан бўладиган ташқи иқтисодий битимлари жуда кам бўлишига қарамай, ушбу мамлакат туристларни қабул қилиш ва машҳур гавана сигараларини хорижга етказиб беришга ихтисослашган.

Дунёдаги барча мамлакатларнинг жаҳон хўжалик алоқаларида тутган ўрни, энг аввало, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари орқали баҳоланади. Бу кўрсаткичлар қаторига мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ёки ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳажмини, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ёки ЯММни, ўртача иш ҳақи миқдорини, ташқи савдо операциялари ҳажмини, капитал ҳаракатидаги кўрсаткичларни, мамлакатларнинг ташқи қарзларини ва ҳ.к.ларни киритиш мумкин. Бундан ташқари макроиқтисодий кўрсаткичларни баҳолашда инфляция ва ишсизликнинг ўсиш суръати, фоиз ставкаси, солиқ ставкалари, миллий валюта курсининг етакчи мамлакатлар валюталарига нисбатан ўзгариш динамикаси ва бошқа нисбий кўрсаткичлардан ҳам кенг фойдаланилади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жаҳон мамлакатларини ўзаро солиштиришда аҳолининг саводхонлик даражаси, ижтимоий рағбатлантириш ва нафақа миқдори, ўртача умр кўриш каби кўрсаткичлари ҳам инобатга олинади. 

Жаҳон мамлакатларини гуруҳларга ажратишда турли мезонлардан кенг фойдаланилади. Ана шундай мезонлардан бири ҳудудий ёндошувдир. Мамлакатлар қитъалар бўйича гуруҳланади. Мисол учун Европа қитъасини Ғарбий, Марказий ва Шарқий Европага ажратиб, иқтисодий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Жаҳон иқтисодиётида мамлакатларни аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорига кўра иқтисодий кам ривожланган, ривожланаётган ва ривожланган мамлакатлар гуруҳига бўлиб ўрганилади. Хуллас, БМТнинг иқтисодий таҳлиллари бўйича жаҳон мамлакатларини ҳозирги кунда қуйидаги гуруҳларга: ривожланган мамлакатлар (бозор иқтисодиётили давлатлар), ўтиш даври иқтисодиётили мамлакатлар ва ривожланаётган мамлакатлар гуруҳига бўлиб ўрганилмоқда. Ушбу гуруҳларга кирувчи мамлакатларни ҳам ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий тамойилларига кўра яна бир неча кичик гуруҳларга бўлиб ўрганиш мумкин. Масалан, ривожланган мамлакатлар ичида энг тараққий этган «катта саккизлик» мамлакатлар - АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ва Россияни ёки ЕИ мамлакатлари (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Голландия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Португалия, Швеция, Финляндия, Франция)ни алоҳида ажратиб ўрганиш мумкин. Ривожланган мамлакатлардан Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцария каби давлатлар Европа Эркин Савдо Ассоциациясига бирлашган бўлса, Шимолий Америкада АҚШ, Мексика ва Канада давлатлари эса минтақавий НАФТА ташкилотига бирлашган.

Ўтиш даври иқтисодиётили мамлакатлар гуруҳига Марказий ва Шарқий Европаданинг собиқ социалистик мамлакатлари ва собиқ Иттифоқ ҳукумати таркибига кирган иттифоқдош республикаларни киритиш мумкин. 

Жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатларнинг ҳудудий жойлашуви, иқтисодиётининг ривожланиши ва ташқи иқтисодий қарзлари миқдор жиҳатидан ҳам бир неча гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Масалан, соф кредитор, соф қарздор мамлакатлар ёки энергия ресурсларини экспорт қилувчи ёки бу ресурсларни импорт қилувчи мамлакатлар ва бошқалар. Хуллас, юқорида айтган фикрларни умумлаштирган ҳолда жаҳон мамлакатларининг қуйидаги типологиясини келтиришимиз мумкин: 

1. Ривожланган «Катта саккизлик» давлатлар гуруҳи.

2. Ривожланган мамлакатлар гуруҳи.

3. Ривожланаётган «янги индустриал мамлакатлар» гуруҳи.

4. Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари гуруҳи.

5. Иқтисодий ўтиш даври давлатлари гуруҳи (собиқ Иттифоқ республикалари гуруҳи).

6. Хитой Халқ Республикаси.

7. Ҳиндистон ва Покистон.

8. Нисбатан ривожланиб бораётган мамлакатлар гуруҳи.

9. Классик ривожланаётган давлатлар гуруҳи.

10. Иқтисодий кам ривожланган мамлакатлар гуруҳи.

Жаҳон иқтисодиётида мамлакатларни даромад даражасига кўра кам даромадли (уларнинг сони 60 та), ўртадан кам даромадли (59 та), ўртадан юқори даромадли (37 та) ва юқори даромадли (53 та) мамлакатлар гуруҳига ҳам ажратиб ўрганилади.






Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


База данных защищена авторским правом ©coolnew.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница
Контрольная работа
Курсовая работа
Теоретические основы
Общая характеристика
Лабораторная работа
Методические указания
Теоретические аспекты
Дипломная работа
Федеральное государственное
Пояснительная записка
Рабочая программа
Методические рекомендации
История развития
Практическая работа
Общие сведения
Теоретическая часть
государственное бюджетное
Основная часть
Краткая характеристика
Физическая культура
квалификационная работа
Выпускная квалификационная
Современное состояние
Практическое задание
Направление подготовки
история возникновения
Самостоятельная работа
теоретические основы
Методическая разработка
Финансовое планирование
государственное образовательное
Название дисциплины
Конституционное право
Теория государства
бюджетное учреждение
образовательное бюджетное
Правовое регулирование
Общая часть
История возникновения
Гражданское право
Российская академия
Учебное пособие
Фамилия студента
прохождении учебной
прохождении производственной
Финансовое право
Организация работы
основная часть
Организационная структура
Антикризисное управление
Экономическое содержание